Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Европага рейслар учун махсус тарифлар муддатларини узайтирди

Дата: 17:41, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Яқинда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Европага рейслар учун махсус тарифлар муддатларини узайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания маълумотларига кўра, махсус тарифлар муддатлари Тошкент-Рим-Тошкент ва Тошкент-Милан-Тошкент рейси учун 21 апрелдан 31 октябргача, Тошкент-Франкфурт-Тошкент рейси учун 1 июндан 31 июлгача, Тошкент-Лондон рейси учун 23 апрелдан 30 июнгача узайтирилган. Лондондан Тошкентга реклама тарифи амал қилмайди.

Таклифлар сони чекланган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил ноябрда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Европага рейслар учун махсус тарифлар жорий қилган эди. Унга кўра, юқоридаги ойдан бошлаб 2015 йил 31 январгача реклама акцияси доирасида эконом тоифасидаги чипталарни Тошкентдан Париж, Лондон, Милан, Рим, Франкфурт ва орт йўналишга, шунингдек, юқоридаги Европа шаҳарларидан Тошкентга махсус пасайтирилган нархларда олиш мумкин эди. Кейинчалик акция муддати 31 мартгача узайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: