Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Малайзиядан рейсларда Samsung Note 7ни олиб ўтишни таъқиқлаб қўйди

Дата: 17:45, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Малайзиядан рейсларда Samsung Note 7ни олиб ўтишни таъқиқлаб қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Малайзия давлат авианазорати талабига кўра, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзиядан парвоз қиладиган йўловчиларига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини МАК бортларига олиб чиқиш тақиқланади”, - дейилади авиаташувчи хабарида.

Тушунтирилишича, чекловлар Samsung Galaxy Note 7 маркасидаги смартфонлар билан ёнғин ҳодисалари юз берганлиги сабабли жорий қилинган. “Шу муносабат билан йўловчилар бу қурилмаларни ўзлари билан олиб чиқиши, юкхонага топшириши ёки Малайзиядан парвоз қилаётган самолётларда юк сифатида жўнатиши мумкин эмас. Ушбу йўриқномага қатъиян риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: