Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда энг яхши деб топилди

Дата: 13:54, 11-10-2017.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Марказий Осиёда йўловчилар ташиш бўйича йилнинг энг яхши хорижий авиакомпанияси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания ушбу номга Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ўн иккинчи KLIA Awards 2016 мукофотларини топшириш маросимида сазовор бўлди.

“Тадбирда мукофотни топширган Малайзия аэропортлар Ассоциацияси бошқарувчи директори Датук Бадлишам Ғазалий Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб KLIA халқаро аэропортига “орзулар лайнери” - Boeing 787 Dreamlinerда мунтазам парвозларни амалга ошира бошлаганини таъкидлаб ўтди”, - дея қайд этилади авиакомпания хабарида.

Жорий йилда мукофотни топшириш маросимида доимий номинантлар билан бирга бир неча янги авиакомпаниялар ҳам қатнашилар. Улар орасида Himalaya Airlines, Thai Smile Airways, US Bangla Airlines, JC Combodia, Cathay Dragon ва Batik Air Indonesia кабилар бор.

Шунингдек, учта янги тоифа – Марказий Осиёда тармоқлар бўйича хорижий авиакомпания (йўловчи ташувлари), йилнинг энг яхши давлат агентлиги, йилнинг энг яхши кичик ва ўрта корхонаси тоифалари таъсис этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: