Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Москвага икки янги рейслар жорий этмоқда
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 16 майдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Нукус-Москва-Нукус ва Навоий-Москва-Навоий йўналиши бўйича тўғридан-тўғри янги йўловчи рейслари жорий этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Нукусдан Москва ва ортга рейслар “А320” авиалайнерларида ҳафтасига бир марта душанба кунлари амалга оширилади. Навоийдан Москвага рейс ҳам ҳафтасига бир марта душанба кунлари бажарилади, ортга эса самолёт фақат душанбадан сешанбага ўтар кечаси қайтади”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.
Ҳозирда Миллий авиакомпания дунёнинг 40 ортиқ шаҳарлари – Европа ва Осиё, Америка мамлакатлари ва Японияга доимий рейсларни амалга оширмоқда. Компания ваколатхоналари эса жаҳоннинг 25 мамлакатларида мавжуд.