Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Наманган-Екатеринбург-Наманган рейсининг қатнов вақтларини ўзгартирди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Наманган-Екатеринбург-Наманган рейсининг қатнов вақтларини ўзгаргани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МАК сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, эндиликда рейс сешанба кунлари амалга оширилади (маҳаллий вақт):
HY 7663 Наманган (14.55) – Екатеринбург (18.05)
HY 7664 Екатеринбург (10.30) – Наманган (13.25)
Рейслар “Уральские авиалинии” авиакомпанияси билан биргаликда Код-шеринг ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
Код-шеринг (рейсларни биргаликда эксплуатация қилиш) – авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорлик шаклларидан бири бўлиб, бунда бир йўналишга бир неча ташувчи томонидан хизмат кўрсатилади. Айни пайтда авиакомпаниялардан бири бевосита рейсни бажарса, бошқаси йўналишда чипталар сотиш ҳуқуқига эга ҳамкор ҳисобланади.