Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка парвозлар сонини кўпайтиради

Дата: 10:21, 16-02-2018.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Нью-Йоркка парвозлар сонини кўпайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания 5 апрелдан парвозлар частотасини ҳафтасига 2 мартагача, 29 майдан 17 сентябр орасида – 3 мартагача кўпайтиради.

МАК матбуот хизмати маълумотига кўра, парвозлар Boeing 787 Dreamliner лайнерларида амалга оширилади.

HY-101 рейси Тошкентдан пайшанба кунлари 05:45 учиб, Нью-Йоркка соат 10:00да етиб келади (маҳаллий вақт билан).

Нью-Йоркдан HY-102 рейси пайшанба кунлари 12:45да учади. Тошкентга эса 09:25да етиб келади (+1).

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига бир марта якшанба кунлари амалга оширилмоқда.

Сурат манбаи: https://tripmydream.com/usa/new-york/sights

Янгилик билан ўртоқлашиш: