Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Рига ва Нью-Йоркка рейслар қатновини кўпайтирмоқда
Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Рига ва Нью-Йоркка рейслар қатновини кўпайтирмоқда. Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар берди.
“31 мартдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент – Рига – Нью-Йорк – Рига – Тошкент йўналишида иккинчи қатновни йўлга қўяди”, - дейилади хабарда.
Рейслар ҳафтанинг пайшанба кунлари қулайликларига эга Boeing-767 авиалайнерларида амалга оширилади.
Учишларнинг батафсил жадвали билан авиакомпания сайтида танишиш мумкин.