Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Самарқанд ва Истамбул ўртасида тўғридан тўғри рейс очмоқда
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Самарқанд ва Истамбул ўртасида тўғридан тўғри рейс очмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Рейслар 2017 йил 30 октябрдан бошлаб душанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Самарқанддан 20:00да учиб, Истамбулга 23:00да етиб боради. Туркиядан ортга қараб рейс соат 00:30да (+1) йўлга чиқиб, Самарқандга 06:45да етиб келади”, – деб таъкидлашди авиаташувчи матбуот хизматида.
Янги рейснинг очилиши ҳақидаги келишув жорий йил августида Тошкентдаги музокараларда имзоланган эди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Туркия авиакомпанияларига 2017/2018 йилги қишги навигация даврида Самарқанд ва Истамбул ўртасида ҳафтасига бир марта, ёзги мавсумда эса ҳар тарафдан ҳафтасига икки мартадан рейс бажариш ҳуқуқи берилган эди.