Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Самарқандга чипталарга чегирмалар муддатини узайтирди

Дата: 15:25, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкентдан Самарқандга учиш чипталарига чегирмалар муддатини узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент-Самарқанд-Тошкент” реклама тарифи муддатлари 2015 йилнинг 27 декабрига қадар (шу кунни ҳам қўшган ҳолда) узайтирилади. Учиш баҳоси бир томонга 18 еврони ташкил этиб, барча йиғимларни ичига олади”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Тўлов Ўзбекистон фуқароларидан сўмларда Марказий банк курси бўйича қабул қилинади.

€1 = 2931,67 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: