Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Самарқандга чипталарга чегирмалар муддатини январ охиригача узайтирди

Дата: 11:56, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишидаги имтиёзли тариф муддатини яна узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 30 октябридан бошлаб 2017 йилнинг 31 январигача бир томонга учиш баҳоси йиғимларни ҳам қўшган ҳолда 25 EURни ташкил қилади”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.

Эслатиб ўтамизки, бу ушбу йўналишдаги тарифларга жорий этилган биринчи чегирмалар эмас. Компания учиш баҳосини тезкор темир йўл томонидан ортиб бораётган рақобат туфайли жорий этишга мажбур бўлмоқда. Бугунги кунга келиб, авиакомпаниянинг Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларга учаётган самолётларининг бир қисмидаги жойлар сотилмасдан қолмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: