Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Самарага қўшимча рейслар жорий этмоқда

Дата: 09:37, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Самарага қўшимча рейслар жорий этмоқда. Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар қилди.

“Йўловчиларнинг Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйича ташувларга бўлган эҳтиёжлари ошганлиги муносабати билан ушбу йўналишда қўшимча қатновлар киритилди. Энди парвозлар замонавий А320 ҳаво кемаларида қуйидаги саналарда ҳам амалга оширилади: 2, 16, 30 июл ва 27 – август”, - дейилади хабарда.

Берилган маълумотга кўра, ҳаракатланиш жадвали (парвозлар маҳаллий вақтда кўрсатилган):

НY 653 Тошкент – 09:10 Самара – 11:30

НY 654 Самара - 13.30 Тошкент - 17.35.

Янгилик билан ўртоқлашиш: