Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Сочи аэропортидаги энг пунктуал авиакомпания деб топилди

Дата: 16:58, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Сочи аэропортидаги халқаро рейсларда учувчи энг пунктуал авиакомпания деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га ушбу номни “Базэл Аэро” авиация холдинги берди. Ушбу компания “Сочи”, “Краснодар”, “Анапа” ва “Геленджик” аэропортлари операторидир. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 2015 йилги ёзги мавсумда Краснодар ўлкасида авиаташувларни ривожлантиришга ҳиссаси учун ҳам тақдирланди”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси дунёнинг 40 ошиқ мамлакатлари – Европа ва Осиё, Америка ва Японияга рейслар амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: