Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси тўсиқсиз муҳит яратиш дастурини амалга оширмоқда

Дата: 08:43, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатнинг барча аэропортларида тўсиқсиз муҳит яратишга бағишланган тренинглар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биринчи вазифа ташувларни ташкил қилиш хизмати ходимлари, аэропорт тиббий ходимлари, ва пассажирларга бевосита хизмат кўрсатадиган барча аэропорт хизматчиларида ижтимоий муаммо сифатида кўрилиши лозим бўлган ногиронликка муқобил нуқтаи назар пайдо бўлишига қаратилди.
Иккинчи вазифа тренинг қатнашчиларида аэропортларда авиакомпания хизматларидан тўлақонли фойдаланишга тўсқинлик қилаётган инфраструктуравий тўсиқларини олиб ташлашга рағбат уйғотишга йўналтирилган эди.
Бугун Ўзбекистоннинг барча аэропортларида имконияти чекланган пассажирларга хизмат кўрсатиш учун зарур барча тегишли шароитлар мавжуд. Аэпорортларга кириш ва чиқиш ногиронлиги бўлган йўловчилар учун ўтиш йўлаклари билан жиҳозланган, аэропортлар терминаллари биноларида ҳам тегишли қурилмалар бор. Жисмоний имкониятлари чекланган йўловчиларга ўз ўриндиқли аравачалари ва бошқа қурилмаларини, шунингдек, йўл кўрсатувчи итларини олиб ўтиш ҳуқуқи берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: