Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ташувларида МДҲ мамлакатларига ташувлар ҳажми етакчи ўринни эгаллади

Дата: 12:33, 26-01-2015.

Ташкент. 26 январ. УзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2014 йилги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йили авиакомпания ҳаво кемалари 23811 рейсни амалга оширди. Узоқ йўналишларга 5821 рейс, МДҲ мамлакатларига 8973 рейс амалга оширилди. Маҳаллий ҳаво линияларида 9017 авиарейс амалга оширилиб, 2,62 млн. ошиқ йўловчи ташилди. Бундан 807 минг киши олис мамлакатларга, 1,25 млн. киши МДҲ давлатларига етказилди, маҳаллий рейсларда 566 минг пассажир манзилига олиб бориб қўйилди. Битта рейс билан ўртача 110 пассажир ташилди. Шунингдек, 43 минг тонна юк, шу жумладан, пулли багаж ва почта ташилиб, ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2013 йилга нисбатан 4,6% ташкил этди”, – деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: