Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси теле-, видео- и радиоаппаратураларни ташиш учун қўшимча тўлов жорий қилди

Дата: 11:57, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз ҳаво кемаларида юкларни ташув қоидаларига ўзгартишлар киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги қоидаларга мувофиқ жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб теле-, видео- и радиоаппаратуралар рўйхатга олинган багажда қиймати кўрсатилган ҳолда ташилиши лозим. Айни пайтда йўловчидан ташилаётган багаждаги юқоридаги ускуна қийматининг 10% миқдорида қўшимча йиғим олинади”, – деб таъкидлашди миллий ташувчи матбуот хизматида.

Агар йўловчи юкни ташишда тегишли тўловларни амалга ошириб, теле-, видео- ва радиоаппаратураларни расмийлаштиришдан бош тортса, авиакомпания багажнинг сақланишига жавоб бермайди.

Эслатиб ўтамизки, яқинда ЎзТАГ миллий авиакомпания самолётларга чиқишда ускуналарни текшириш қоидаларини ўзгартиргани ҳамда кузги-қишги учишлар жадвалига ўтиши ҳақида хабар қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: