Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкентни Хабаровск билан яна тўғридан тўғри боғлайди
Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкентни Хабаровск билан яна тўғридан тўғри боғлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“АвиаПорт” ахборот таҳлилий агентлигининг маълумотларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК (Uzbekistanairways) 16 апрелдан бошлаб Тошкент-Хабаровск-Тошкент йўналишида чартер рейсларни доимий асосда йўлга қўйиш ниятида. Узоқ Шарқ федерал округи ва Ўзбекистон Республикаси пойтахтлари ўртасидаги тўғридан тўғри авиаалоқа 2015 йил ноябрдан бери амалга оширилмаётган эди.
Жорий йилнинг ёзида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК юқоридаги йўналиш бўйлаб Boeing 757-200 кемасида ҳафтасига бир марта рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Агентликнинг эслатишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Хабаровск-Тошкент йўналишида учишларни ўн йиллик танаффусдан кейин 2014 йил ноябрда қайта бошлаган эди. Ўшанда авиакомпания ва “Хабаровский аэропорт” ОАЖ ўртасида ҳамкорлик муносабатларига доир келишув имзоланган эди.
Узоқшарқ бозорида ўзбек авиаташувчиси бўлмаган муддатда Хабаровск ва Тошкент ўртасида рейсларни “Дальавиа” ва “Владивосток Авиа” авиакомпаниялари бажарган эдилар.


