Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Украина устидан ўтувчи маршрутларига ўзгартишлар киритди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистондан Европанинг барча шаҳарлари ва ортга қайтиш йўналишларидаги рейсларини Украина осмонидан учиб ўтмаган ҳолда амалга оширишга қарор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу қарор Лондон, Франкфурт, Париж, Рим ва Миланга учувчи рейсларга тааллуқли. Авиакомпания мутахассислари томонидан Тошкент – Киев – Тошкент (HY- 741/742) рейси учун ҳам ҳавфсиз маршрут ишлаб чиқилди. У Россия ва Беларусия томонидан “Борисполь” аэропортига кирган ҳолда амалга оширилади. Айни пайтда учиш вақти сезиларли даражада ошмайди ва атига 10-15 минутни ташкил қилади”, – деб қайд этишди Миллий авиакомпания матбуот хизматида.