Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Воронежга доимий рейсларни очмоқда

Дата: 16:00, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Воронежга доимий рейсларни очмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Жорий йилнинг 14 июнидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Воронежга доимий рейсларни очмоқда. Учишлар барча қулайликларга эга “Аэробус А320” лайнерларида ҳафтасига бир марта сешанба кунлари амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Ресйлар жадвали маҳаллий вақт билан қуйидагича:

HY-715 рейси: Тошкентдан учиш – 18.55, Воронежга қўниш – 21.00

HY-716 рейси: Воронеждан учиш – 23.00, Тошкентга қўниш – 04.40 (чоршанба).

Янгилик билан ўртоқлашиш: