Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчилар ташувини камайтирди

Дата: 11:02, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчилар ташувини тахминан 60 мингга камайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олти ой давомида 1,176 млндан бир оз ортиқ пассажирлар ташилиб, 10671 рейс амалга оширилди. Ўтган йилнинг муқобил даврида компания 11575 рейс бажариб, 1,235 млн йўловчини манзилига етказган эди”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.

Ташувчи маълумотларига кўра, 2015 йилнинг шу даври билан солиштирганда бир рейснинг йўловчилар билан тўлиқлиги ўсиб, 111 пассажирни ташкил қилди. Рейслар ва йўловчилар сонининг ошиши олис хориж йўналишида кузатилмоқда.

Юк ташувлари миқдори ҳам ўсди. Ҳисобот даврида МАК ўз самолётларида пулли қўл юклари ва почта жўнатмаларини ҳисобга олганда 19,7 минг тонна юк ташиди ва бу борадаги ўсиш кўрсаткичини ўтган йилга нисбатан 7,5% кўпайтирди.

Бундан ташқари, авиакомпания ходимлари сони 14,4 минг кишига етди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Ўзбекистондаги монопол авиаташувчи бўлиб, давлатга тегишли. Унинг авиапаркида ғарбда ишлаб чиқарилган 33 самолёт мавжуд. Улар доимий равишда Европа ва Осиё, Америка мамлакатлари ва Япониянинг 40 ошиқ шаҳарларига қатнайди. Авиакомпания ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатларида очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: