Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчиларни баъзи ўзгаришлар ҳақида маълумотлантирди

Дата: 18:18, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчиларни Нью-Йорк, Истамбул ва Дубайга учиш билан боғлиқ баъзи ўзгаришлар ҳақида маълумотлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2017 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Нью-Йорк ва Истанбул йўналишидаги қатновларида багаж ташуви меъёрлари ўзгаради.

Янги қабул қилинган ўзгартиришларга мувофиқ бепул багаж ташуви меъёрлари қуйидагича: Тошкент – Нью-Йорк ва Нью-Йок – Тошкент – Иқтисодий класс: 2 жой ҳар бирининг оғирлиги 23 кгдан ошмаслиги керак. Бизнес классда эса 2 жой ҳар бирининг оғирлиги 32 кгдан ошмаслиги керак. Ҳар бир жойнинг габарити уч ўлчам (бўйи, эни, чуқурлиги) йиғиндиси бўйича 158 смдан ошмаслиги керак.

Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Тошкент рейсларидан эса Иқтисодий класс: 35 кг ва Бизнес класс 40 кг.

“Dubai Airports” компаниясидан олинган хабарномага мувофиқ 2016 йилнинг 14 декабридан бошлаб “Дубай” халқаро аэропортининг 1-Терминалида йўловчиларга хизмат кўрсатилаётганда йўловчиларнинг самолётга чиқиш талонида самолётга чиқиш ҳақидаги ахборот кўрсатилмайди. Эндиликда самолётга чиқиш ҳақидаги ахборот қатнов жўнашидан 90 дақиқа аввал тегишли ахборот мониторларида акс этади.

Айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатовларига “Дубай” халқаро аэропортининг 1-Терминалида хизмат кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: