Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчиларни Жанубий Кореяга африка ҳайвонларини олиб кириш таъқиқланганлиги ҳақида огоҳлантирди

Дата: 16:33, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Жанубий Кореяга учиб кетаётган йўловчиларни ушбу мамлакатга африка қитъаси ҳайвонларини олиб қириш таъқиқланганлиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотларига кўра, африка ҳайвонлари, хусусан, кўршапалаклар ва жайраларни олиб киришга таъқиқ Корея Республикаси карантин хизмати талабига биноан, шунингдек, “Эбола” вируси тарқалиши муносабати билан жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: