Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Европа иттифоқи шаҳарларига билетларга жорий қилинган чегирмалар муддатини узайтирди

Дата: 17:46, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Европа иттифоқи шаҳарларига билетларга жорий қилинган чегирмалар муддатини узайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот авиакомпания сайтида жойлаштирилган.

Унда айтилишича, авиакомпания Европа йўналиши бўйлаб махсус тарифлар муддатини 2015 йил 31 мартга қадар узайтирган. Реклама акцияси доирасида Тошкентдан Париж ва орт йўналишга (1,695 млн сўм), Лондон (1,673 млн сўм), Милан (1,556 млн сўм), Рим (1,604 млн сўм), Франкфурт (1,609 млн сўм) шаҳарларига ва ортга қайтиш билетларини харид қилиш мумкин.

Хабарда айтилишича, махсус тарифлар бўйича сотиладиган чипталар сони чекланган.

$1 = 2430,17 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: