Ўзбекистон миллий авиаташувчиси ички рейслар учун махсус тарифлар жорий қилди

Дата: 15:25, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ички рейслар учун махсус тарифлар жорий қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, янги тарифлар 18 июндан 25 октябргача Тошкент-Фарғона (25 евро), Тошкент-Андижон (25 евро) йўналишларида жорий қилинди. Бундан ташқари, 1 июндан 31 июлгача Тошкент-Навоий (27 евро) рейси , 27 июндан бошлаб Тошкент-Самарқанд (16 евро), Фарғона-Бухоро (56 евро), Бухоро-Фарғона (58 евро) рейсларида ҳам янги тарифлар ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чипталар сўмларда Марказий банкнинг чипта сотилган кундаги курси бўйича сотилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: