Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Карлови Варига чартер рейсларни йўлга қўйди
Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – 25 июндан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Карлови Варига (Чех Республикаси) чартер рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўғридан-тўғри авиақатнов ўзбек сайҳларининг Карловар ўлкасида дам олиш ва даволанишга қизиқиши ошаётганлиги муносабати билан ташкил қилинди.
МАК хабарида айтилишича, чех шаҳарларига рейслар икки ҳафтада бир марта – душанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади.