Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Киевга рейсларни бекор қилди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 5 майдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида рейсларни бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Рейсларнинг бекор қилиниши Ўзбекистон ва Украина авиация бошқармалари томонидан йўналиш эксплуатациясига доир келишувлар йўқлиги билан боғлиқ. Авиакомпания сотилган чипталар қийматини тўлиқлигича қайтаради”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.