Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Корея Республикасига кириш тартибларини аниқлаштирди

Дата: 10:20, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ҳаво алоқалари бош бошқармаси ва “Тошкент” аэропорти мутахассислари учун “Корея Республикасига кириш қоидалари” номли семинар-тренинг ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясидан хабар қилишларича, Корея Республикасига учиб кетаётган йўловчиларнинг хужжатларини текшириш давомида юзага келаётган муаммоли масалалар ушбу тренингнинг ўтказилишига сабаб бўлган.

Семинар доирасида Корея Республикасига кириш учун визалар категориялари, уларнинг амал қилиш муддати, ушбу мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартиби, қайта киришга рухсат бериш ҳолатлари ва бошқа долзарб масалаларга доир тақдимот ўтказилди.

Семинарда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Ку Бенг Мо қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: