Ўзбекистон миллий авиаташувчиси вақтинча баъзи рейсларни бекор қилди

Дата: 11:05, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Токио-Тошкент” машрути бўйича 2015 йил 4,11,18 февралдаги авиарейсларни ўзини тўлиқ оқламаётганлиги сабабли вақтинчалик бекор қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” миллий компанияси маълумотига асосланган ҳолда.

Шунингдек, Россия ОАВ хабарларига кўра, ўзбек авиаташувчиси россия шаҳарларига бир неча рейсларни ҳам бекор қилган. Гап Тюмень, Самара, Волгоград ва Ростов-на-Дону шаҳарларига рейслар ҳақида кетмоқда. Бунга сабаб – бозордаги вазият ва ташувга талабнинг йўқлигидир.

Тахминларга кўра, март бошида юқоридаги рейслар яна қайтадан тўлиқ йўлга қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: