Ўзбекистон Миллий авиаташувчиси вояга етмаганларнинг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартибларини аниқлаштирди

Дата: 08:52, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 18 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ мамлакатларига (Россия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон) чиқиш тартибларини аниқлаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тартибга мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган шахс МДҲ мамлакатларига катталар ҳамроҳлигида (ота-онаси, улардан бири, қаровчилар, васийлар) биометрик паспорт бўлган ҳолда ёхуд ота-оналари ёки қаровчиларнинг (васий) нотариал тасдиқланган розилиги бўлган ҳолда чиқа оладилар.
Шунингдек, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари МДҲ мамлакатларига якка ўзи ҳам чиқиши мумкин. Бунинг учун у ота-онаси, боқувчиларининг (васийлари) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: