Ўзбекистон Миллий банки Андижон вилоятида савдо мажмуасини сотади

Дата: 12:21, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ЎМБ) Андижон вилоятида жойлашган “Qorasuv Savdo” савдо мажмуаси дўконларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабарга кўра, савдолар тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан амалга оширилади.

“Qorasuv Savdo” савдо мажмуаси умумий майдони 13,44 кв. метрдан 80,6 кв. метргача бўлган дўконлардан иборат. Дўконлар нархи дўконнинг савдо, омборхоналари майдони катталиги ва жойлашган ўрнига қараб 11,1 млн сўмдан 68,25 млн сўмгача қилиб белгиланган.

“Qorasuv Savdo” савдо мажмуасидаги барча дўконлар кўрсатилган нархларда сотилган ҳолда ЎМБ 1,7 млрд сўм олади.

$1 = 2388,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: