Ўзбекистон Миллий банки “Барқарор молиялаштириш учун” халқаро мукофотини олди

Дата: 14:45, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 2012 йилдан бери жаҳоннинг етакчи банклари ва молия иститутларига бериладиган “Барқарор молиялаштириш учун” халқаро мукофотини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мукофот “Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун берилди.
Эслатиб ўтамизки, “Барқарор молиялаштириш учун” халқаро мукофоти Осиё ва Тинч океани ҳудуди Молия институтларини ривожлантириш ассоциацияси (ADFIAP), Барқарор ривожланиш бўйича Европа ташкилоти (EOSD) ва Карлсруэ шаҳри (Баден-Вюртемберг федерал ери, Германия) маъмурияти томонидан таъсис этилган. Ушбу мукофот ADFIAPга аъзо мамлакатларнинг молия муассасаларига уларнинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва атроф муҳитни барқарор ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: