Ўзбекистон миллий банки “MasterСard”га киришни режалаштирмоқда

Дата: 17:38, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ЎМБ) “MasterСard”га киришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк сайтидаги маълумотга асосганлан ҳолда.

“Банк томонидан “Visa” халқаро тўлов тизимидан тегишли лицензия олиниши маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини халқаро “Visa” карталари орқали Интернетда сотишга имкон беради. Шу билан бирга банк томонидан “MasterCard” халқаро тўлов ассоциациясига киришга ҳам қарор қилинди. Бунда “SmartVista” дастурий таъминотидан фойдаланувчи Республика процессинг маркази умумтехнологик асос бўлиб хизмат қилади”, - деди ЎМБ Пул муомаласи департаменти пластик карточкалар бошқармаси бошлиғи Алексей Максимов.

Қайд этамизки, яқин орада банк “Visa” халқаро чипли карточкаларини муомалага киритишни режалаштирмоқда. Будан ташқари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда халқаро электрон тижорат лойиҳасини йўлга қўйишга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Янги лойиҳа ушбу карт эгаларига миллий авиакомпания билетларига Интернет орқали буюртма беришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: