Ўзбекистон Миллий банки облигациялари бўйича йиллик 12% даромад тўлайди

Дата: 12:24, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель.ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўз облигациялар бўйича дивидендлар тўлашга 887,7 млн сўм ($391,4 минг) ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк Кузатув кенгаши қарорига биноан, исми кўрсатилган облигациялар бўйича дивидендлар йилига 12% ҳисобидан тўланади.
Битта акцияга тўланадиган дивиденд миқдори – 29,6 минг сўм. Дивидендлар тўлаб бериладиган облигациялар сони – 30минг дона.
Дивидендларни тўлаш 2014 йилнинг 11 апрелига қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: