Ўзбекистон Миллий банки ҳорижий валютада янги қисқа муддатли омонатлар жорий қилди

Дата: 16:33, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳорижий валютада янги қисқа муддатли омонатларни жорий қилди, дея хабар беради anons.uz интернет нашри.
Булар АҚШ долларидаги “Тезкор” ва “Матлуб” ҳамда еврода очиладиган “Ором” омонатларидир. “Тезкор” омонати бўйича муддат бир ой бўлса, “Матлуб”омонати икки ой муддатга очилади. Ўз навбатида “Ором” омонати эса уч ойлик.
Янги омонатларни навбати билан жорий йилнинг 1, 31 майи ва 1 июлигача очиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: