Ўзбекистон Миллий банки жаҳон бозорлари таҳлили билан шуғулланади

Дата: 12:46, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошида Жаҳон бозорлари, инвестициялари ва технологияларини ўрганиш маркази (ЖБИВТ) иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎМБ хабар беришларича, марказнинг асосий вазифаларига энергетика, ахборот технологиялари, инфратузулма ва аграр сектори соҳаларидаги энг сўнгги илғор янгиликларни таҳлил этиш ва улар бўйича ҳисоботлар бериш, шунингдек, уларни маҳаллий тадбиркорлар ва давлат корхоналарига тақдим қилиш киради.

Халқаро молия бозорлари, инвестициялар ва технологияларни ўрганиш марказида энегетика, инжиниринг, йўл қурилиши, текстил, сув ресурларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва инновациялар билан боғлиқ бошқа соҳалар бўйича лойиҳа менежерлари иш ўринлари мавжуд. Мазкур иш ўринларига инглиз тилида гаплаша оладиган ва халқаро университетларнинг магистр ва бакалавр даражаларига эга бўлган мутахассислар таклиф этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: