Ўзбекистон Миллий банкининг ялпи даромади 33,1% ўсди
Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзининг ялпи даромадларини 33,1% оширди ва 18 трлн сўмга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳисобот даврида банкнинг ялпи капитали 2,4 трлнни ташкил этиб, 2015 йилинг 1 июли ҳолатига солиштирганда 32,1% кўпайди. Банкнинг кредит портфели эса 11 трлн сўмни (+26,3%) ташкил қилди. Айни пайтда бунинг 9,9 трлн сўми ёки 91% инвестиция мақсадларига берилган узоқ муддатли кредитлар ҳисобланади”, - ушбу маълумотлар ЎМТ Бошқарувининг 2016 йил I ямидаги иш якунларига бағишланган ҳисобот мажлисида очиқланди.
Шунингдек, 6 ойда банк томонидан кичик бизнес субъектларига 1,3 трлн сумов кредитлар берилгани, натижада 5 мингдан зиёд янги иш жойлари ташкил этилгани ҳам айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, банк қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида қиймати $643 млнлик товар ва хизматлар экспорт қилинган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда ЎМБ Moody’s Investors Service ва Standard and Poor’s рейтинг агентликларининг “Ижобий” рейтингига эга.


