Ўзбекистон Миллий ижтимоий тармоғида Мирзиёевнинг виртуаль қабулхонаси очилди

Дата: 16:06, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – "Davra.uz" Ўзбекистон Миллий ижтимоий тармоғида "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси ахборот маркази" гуруҳи очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

"Davra.uz" орқали берилган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига расман мурожаатга тенглаштирилади. Мирзиёевга Davra.uz воситасида мурожаат қилинганида электрон рақамли имзонинг талаб қилинмаслиги ҳам жуда муҳим”, - деб таъкидланади ижтимоий тармоқ хабарида.

Мурожаатларни Davra.uzда рўйхатдан ўтган барча жисмоний ва юридик шахслар юборишлари мумкинлиги ҳам таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига мурожаат юборишнинг бошқа усулларидан фарқли равишда, Davra.uz фойдаланувчилари шахсий кўринишида мурожаат юбориш имкониятига эгалар. 

Ошкора мурожаатлар бевосита гуруҳ лентасида чоп этилади ва ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари кўриши учун очиқлиги қўшимча қилинган. Бунинг асосий афзаллиги – бу ҳолда ахборот хизмати ходимлари билан мулоқотга киришиш имкониятидир. Бу эса аризанинг бажарилиш сифатини оширади.

Очиқ мурожаатларга бошқа фойдаланувчилар ҳам қўшилишлари мумкин, бу эса қайтарилаётган мурожаатлар сонини камайтиришга имкон беради. Яна бир қулайлик, сурат, видео бириктириш имконияти бўлиб, бу мурожаатни янада тушунарли қилади.

Ёпиқ мурожаатдан сўнг фойдаланувчи гуруҳ маъмурларидан бирига матн жўнатиши лозим.

Эслатиб ўтамизки, 24 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни "pm.gov.uz" сайти орқали, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда, ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилотларига ташриф буюриш орқали юбориши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: