Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати АҚШдан махсус техникалар олди

Дата: 11:43, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига 20 махсус йўлтанламас автомобилларни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитасининг (МХХ ДЧҚҚ) расмий хабарига асосланган ҳолда.

“2015 йилнинг 29 июнида америка томони МХХ чегара бўлинмалари учун 20 MAN TGM 13.280 махсус йўлтанламас автомобилларни топширди. Техникаларни етказиб бериш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Наркотиклар устидан назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш бўйича Ҳукуматлараро шартнома доирасида амалга оширилган”, – деб таъкидланади МХХ ДЧҚҚ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: