Ўзбекистон миллий кутубхонаси Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбир ўтказади

Дата: 17:51, 21-05-2014.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий кутубхонаси Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбир ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) кутубхона сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
26 май - 1 июнь кунлари “Севимли ўйинчоқ совға қилиб, дунёга яхшилик ёй” акцияси бўлиб ўтади. Унда болаларни чиройли ўйинчоқлар билан қувонтиришни истаган барча кишилар қатнашишлари мумкин. Бунинг учун кутубхонанинг Болалар хонасида соат 10:00дан 17:00гача ўйинчоқлар қабул қилиш пункти ташкил қилинади.
26 майдан 9 июнгача кутубхонада “Дунё болалар нигоҳида” болалар расмлари кўргазмаси ўтказилади.
26 майдан 9 июнга қадар кутубхонанинг барча фойдаланувчилари “Ҳар биримизда бола яшайди” номли болалар суратлари танловида қатнашишлари мумкин бўлади. Конкурс икки номинацияда ўтказилади. Булар энг кулгили расм ва энг нотаниш қиёфа номинацияларидир. Бунинг учун энг кулгили болалар суратини топиб, уни изоҳи билан кутубхонанинг биринчи қаватидаги махсус стендга ёпиштириб қўйиш зарур.
30 май куни соат 14:00да кутубхонанинг ички майдончасида қўғирчоқ театри томошаси ва республика миллий маданий марказлари концерти ҳам ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: