Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Алишер Навоийнинг француз тилидаги китоблари билан бойиди

Дата: 16:32, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Алишер Навоийнинг француз тилидаги китоблари билан бойиди. Улар кутубхонага Алишер Навоийнинг 575 йиллик юбилейи олдидан Франция Миллий кутубхонаси томонидан тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маълумотларига кўра, Алишер Навоийнинг совға қилинган китоблари орасида “Gazels et autres poems” (“Orphee La Difference” нашриёти), “Gazels” (“Editions Georama”), “L’Enigme du Nom Propre. Muammo” (“Langues & Mondes” нашриёти) кабилар бор.

Хабарда айтилишича, ҳар бир китобда буюк шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот, асарлари рўйхати, шунингдек, миниатюралар билан безалган унинг ғазаллари таржималари мавжуд.

Ушбу китоблар француз тили ўқувчилар, илмий тадқиқот институтлари ходимлари, филологлар, кенг ўқувчилар оммасига мўлжаллангани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: