Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Дата: 08:49, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 120 йиллиги нишонланишига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий кутубхонадан хабар беришларича, тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, шу жумладан, Тўра Мироа, Хакимжон Сатторий, Шукур Қурбон, Вафо Файзулло, Шерхон Қодирий ва бошқалар иштирок этдилар.
Қодирий ижодининг гултожи “Ўтган кунлар” (1926) ва “Меҳробдан чаён” (1929) тарихий романлари ҳисобланади. Бу икки асар ўзбек адабиётадаги илк тарихий асарлардир.
Ёзувчи асарлари бўйича бир неча бадиий ва видеофильмлар олинган, спектакллар қўйилган. Абдулла Қодирийнинг энг яхши асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: