Ўзбекистон Миллий мобил алоқа оператори Халқаро GSM операторлар ассоциациясига аъзо бўлди

Дата: 18:03, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Uzmobile GSM Ўзбекистон Миллий мобил алоқа оператори Халқаро GSM операторлар ассоциациясига аъзо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу Uzmobile GSM абонентларига яқин орада ассоциация аъзолари билан халқаро автоматик роуминг хизматларидан фойдаланишга имкон беради”, – деб таъкидлашди оператор матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, GSM ассоциацияси GSM стандартидаги уяли алоқа операторларининг халқаро ташкилотидир. У ўзида жаҳоннинг 220 мамлакатидан 800 операторларни бирлаштирган. Ташкилотга аъзо компаниялар дунёдаги мобил алоқа фойдаланувчиларининг 82% ошиғига хизмат кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: