Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси Осиёда энг яхши деб топилди
Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси Осиёда қитъасидаги энг яхши спорт ташкилоти деб топилди. Ушбу баҳо Осиё паралимпия қўмитасининг БААдаги Бош ассамблеяси давомида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ассоциациядан хабар қилишларича, ассамблея Халқаро паралимпия қўмитаси шафелигида ўтказилган. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмеджонов қатнашган.
Ассамблеяда Ўзбекистон вакилига ўзбек спортчиларининг халқаро турнирлардаги ғалабалари ва давлат томонидан паралимпия спортига қаратилаётган улкан эътибор учун фахрий мукофот топширилди.
Жами, ушбу Ассамблеяда Осиё қитъасини 45 мамлакатидан делегатлар, расмий кишилар, Кўзи ожизлар халқаро спорт ассоциацияси (IBSA), Паралимпиада дастурига кирувчи Енгил атлетика, дзюдо ва бошқа спорт турлари бўйича Кўзи ожизлар Халқаро спорт федерациялари раҳбар ва вакиллари қатнашдилар.