Ўзбекистон миллий таомлари НТВ телеканалида тақдим этилди

Дата: 13:32, 19-01-2016.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 16 январи соат 16.25да НТВ телеканалида Ўзбекистонга бағишлардан “Борамиз, тановул қиламиз!” кўрсатувининг навбатдаги сони кўрсатилди, деб хабар қилади “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.

“Кўрсатув туфайли кенг томошабинлар оммаси нафақат турфа ўзбек миллий таомларини тайёрлашни ўрганди, балки шарқнинг икки қадим шаҳри мисолида ўзбек халқининг бой тарихи, ноёб урф-одатлари ва анъаналари билан танишиш имконига эга бўлди”, - дейилади хабарда.

Кўрсатув бошловчиси филолог Жон Уоррен бўлиб, у турли мазали таомлар рецептларини йиғади ва ўзи ҳам ўйлаб топади.

Россия суратга олиш гуруҳиининг ташрифи “Ўзбектуризм”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК кўмагида “Мега-инфо-тур” давлат дастури доирасида амалга оширилгани ҳам айтиб ўтилган.

Шунингдек, кўрсатув ижодкорлари кўмак учун “Ўзбектуризм” раиси ўринбосари Анвар Темирхўжаевни эсталик медали билан тақдирлаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: