Ўзбекистон миллий ташувчиси Париждаги кўргазмада қатнашди

Дата: 14:04, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Париждаги IFTM Top Resa халқаро туристик ярмаркасида қатнашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилда МАК алоҳида стендда тақдим этилди. Авиакомпаниядан маълум қилишларича, тўғридан-тўғри Париж-Урганч рейси фаол реклама қилинди ва у мамлакатнинг тарихий обидаларига ташриф буюришни истаган кўргазма меҳмон ва иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Авиакомпания 17 йилдан бери Тошкент-Париж-Тошкент маршрути бўйича учмоқда. Шу сабабли Ўзбекистонга ташриф буюраётган француз туристлари уларга яратилган шароитларни юқори баҳоламоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, IFTM Top Resa (International French Travel Market) – Франциянинг энг таниқли туристик кўргазмасидир. У туризмнинг барча йўналишлари, ишбилармонлик ташрифлари ва event-саноатини ичига олади.

Кўргазма павильонлари Франция, Европа ва Ўрта Ер денгизи, Яқин Шарқ, Африка, Осиё-Тинч уммони ҳудуди, Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларини қамраб олган.

Жорий йилда “Paris Porte de Versailles” кўргазма мажмуида 152 мамлакатдан 160 жаҳон туристик йўналишлари ва 1559 брендлар тақдим этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: