Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида япон сериаллари кўрсатилади
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Япон жамғармаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига (ЎМТР) икки япон сериалини мамлакат ҳудудида намойиш қилиш учун тақдим қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Япония элчихонасидан маълум қилишларича, бунга доир келишувни имзолаш маросими Япон жамғармасининг Кино ва телеузатиш департаменти ижрочи директори Ацуши Канаи ва ЎМТК раиси Алишер Ходжаев ўртасида Тошкенда бўлиб ўтди.
Томошабинлар “Carnation” (норасмий таржимаси “Чиннигул”, 151 серия) ва “Mother-in-law vs. daughter-in-law” (“Қайнона келинга қарши”, 42 серия) сериаллари тақдим этилади.
Япон жамғармаси ва МТРК ўртасидаги ҳамкорликка доир келишув Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг Ўзбекистон Республикасига ўтган йил октябрдаги ташрифи доирасида имзоланган эди.