Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси хорижий кўрсатувларни танловларсиз сотиб олиш ҳуқуқини олди

Дата: 17:47, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини лицензион ҳуқуқларни харид қилиш бўйича импорт шартномаларини тендер савдоларисиз тузишга рухсат берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳаридлар ҳақида қарорларни Ихтисослашган ижодий кенгаш қабул қилади. Ўз навбатида, МТРК раиси Ижодий кенгаш шакллантирган хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг телерадио маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлайди ва маҳсулотларнинг миллий анъана ва умумқабул қилинган маданий қадриятларга мувофиқ келишига шахсан масъул ҳисобланади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Лицензион ҳуқуқларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар МТРКнинг мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Айни пайтда ҳукумат телерадиокомпанияни лицензион ҳуқуқларни сотиб олиш учун импорт шартномаларини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги экспертизасидан ўтказишдан озод қилди.

Шунингдек, ҳукумат Марказий банкка лицензион ҳуқуқларни харид қилиш бўйича импорт шартномаларга тўловларни амалга ошириш учун маблағларни хорижий валюталарга конвертация қилишни таъминлашни топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: