Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпионати финалига чиқди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпионати финалига чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“ОЧ U-23 саралаш босқичлари Тошкентда ниҳоясига етди. Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув дуранг билан якунланди. Натижада иккала жамоа ҳам 4 очко тўплади. Тўплар нисбати бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдинда бўлиб, тўғридан-тўғри ОЧ нинг якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди”, - дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, ОС U-23 2020 йилда ўтказилади ва мусобақа Таиландда 8-26 январь кунлари бўлиб ўтади. Унда 16 жамоа иштирок этади. Турнирда Токиода ўтказиладиган 2020 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма берилади. Қитъа чемпионатининг совринли учликлари Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритади.
Сурат манбаи: olympic.uz