Ўзбекистон Миллий университети тажриба тариқасида сиртқи бўлим очди
Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий университети тажриба тариқасида 10 та факультетда сиртқи бўлим очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) таълим муассасасининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Сиртқи бўлим иккинчи олий маълумот олишни олишни истаган барчага очиқлиги маълум қилинган.
Қайд этилишича, сиртқи бўлим жорий ўқув йилида тажриба тариқасида очилган.
Бу ерда биология, геология ва география, журналистика, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, кимё, математика, физики, тарих ва хориж филологияси каби 10 факультетда 36 йўналиш бўйича ўқиш мумкин.
Ўқишга хужжатлар 20 августгача қабул қилинади.


