Ўзбекистон Минг йиллик мақсадларига етиш бўйича иккинчи миллий маърузани тақдим қилди

Дата: 14:23, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда Минг йиллик мақсадларига етиш бўйича иккинчи миллий маъруза тақдим қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маъруза мамлакатнинг 2000-2013 йилларда МЙМ етиш бўйича тараққийси таҳлили ва баҳосига бағишланган. Бундан ташқари, муаллифлар мавжуд ютуқларни таҳлил қилиш баробарида мамлакатнинг 2015 йилдан кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожининг асосий йўналишларини белгилашга ҳаракат қилганлар. Шундай қилиб, маъруза Ўзбекистоннинг 2015 йилдан кейинги глобал ривожланиш дастури ва барқарор ривожланиши мақсадлари бўйича маслаҳатлашувлар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин”, – деб таъкидлади Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Галина Саидова.

Саидованинг сўзларига кўра, 2001-2013 йилларда Ўзбекистонда камтаъминланганлик даражаси деярли 2 бараварга пасайиб, 27,5%дан 14,1%га тушган. Айни пайтда Жини коэффициенти 0,29 кўрсаткичида бўлиб, даромадлар бўйича тенгсизликнинг қуйи даражасини кўрсатади.

Ушбу муддатда 5 ёшгача болалар ўртасида ўлим даражаси ҳар 1000 тирик туғилган чақалоққа 24,3тадан 12тагача камайган. Вазни етарли бўлмаган 5 ёшгача болалар улуши 3,8%дан 1,6%га қадар қисқарган, оналар ўлими коэффициенти ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа 34,1тадан 20тагача озайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: