Ўзбекистон мини-футбол бўйича Осиё чемпионатида учинчи ғалабани қўлга киритди

Дата: 16:12, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Ливан жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ маълум қилишларича, голларни Жавлон Аноров ва Фарҳод Абдумавлоновлар киритганлар.

Бу Ўзбекистон термасининг учинчи ғалабаси бўлиб, олдинроқ жамоа Саудия Арабистони ва Қирғизистон термаларини енгган эди.

Эслатиб ўтамизки, ғалаба учун тўрт гуруҳда 16 жамоа курашмоқда. Энг кучли беш терма жамоа Колумбиядаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Хосе Мария Мендез шогирдлари “A” гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони термалари билан беллашадилар.

Ўзбекистон Осиё чемпионатини учинчи марта қабул қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: